Маълумки, YTIT грант-2020 совриндорлари учун асосий талаб - илмий журналлар ва мақолалар ёзиш ва нашр этишдир. Ушбу талабларга риоя қилган ҳолда, 2020 йил 29 декабрь куни Ёджу техника институти талабаси Узоқмирзаева Камола «Ўзбекистон иқтисодиётининг байналмилаллашуви» номли мақоласини 1-сонли «Талаба» илмий журналида нашрга берди. (129). Журнал https://sibac.info веб-сайтида 2021 йил 18 январда чоп этилади. Ушбу талабнинг моҳияти нимада? Магистратура дастурларига кираётган талабаларимиз учун илмий нашрлар қўшимча имконият ва муваффақият қозонишга ёрдам беради.