Жорий йилнинг 11 февраль куни, Ўзбекистондаги Американинг халқаро франчайзинг компанияси, Marriott International меҳмонхонаси билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзолангани тўғрисида хабар берган эдик. Куни кеча, “Туризм” йўналишида таҳсил олаётган талабалар меҳмонхона шарт-шароитлари ва амалиёт талаблари билан танишиб чиқдилар. 
Меҳмонхона бўйлаб уюштирилган инфо-тур сўнгида меҳмонхона менежерлари ва талабалар ўртасида савол-жавоб уюштирилди. Тез кунда талабалар амалиёт ўташи учун меҳмонхона талаблари эълон қилинади.