Meet a guest from AlmaU, the first business university in the Republic of Kazakhstan

Қозоғистон Республикасининг биринчи бизнес университети AlmaU дан келган меҳмон билан танишинг

Қозоғистон Республикасидаги ҳамкоримиз - Олмаота менежмент университетининг 3-курс докторанти Асел Каламбаева институтимизга халқаро илмий - тадқиқот алмашинуви дастури доирасида ташриф буюрди. Докторант бир ой давомида институтимизнинг "Туризм ва халқаро маркетинг" йўналиши кафедрасида илмий амалиёт олиб боради.