Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 27 январь куни ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Ана шу йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида “Architectural creativity” номли кўргазма ташкил қилинмоқда. Кўргазмада талабаларнинг амалий ишлари намойиш қилинади. Шунингдек, кўргазмага мактаб ўқувчилари ҳам таклиф қилинади ва келажакда улар орасидан энг иқтидорли, қобилиятли ўқувчилар учун тўгараклар ташкил қилиш режалаштирилган.

Кўргазма куни: 06.02.2021
Бошланиш вақти: 12:00
Манзил: Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти  (Яккасарой тумани, Усмон Носир кўчаси, 156 - уй, мўлжал – “Шимолий вокзал”).