Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ахборот - ҳисоблаш маркази ҳамда Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 

Мамлакатимизда турли соҳаларда кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш, талабаларни малакали, рақобатбардош ва керакли касб кўникмаларига эга мутахассис қилиб тайёрлаш учун меҳнат бозори долзарб талабини ўрганиш ҳамда уларни инобатга олиш шарт. Имзоланган меморандум ҳақиқатдан ҳам талабалар келажаги учун платформа сифатида сармоя бўлишини мақсад қилганмиз. Ҳамкорлик доирасида, Институт ўқув жараёнига молия тизимида амалий иш тажрибасига эга бўлган маслаҳатчилар ва экспертларни жалб қилиш, Марказ ходимларини эса Институт базасида тизимли равишда малакасини ошириб боришга келишиб олинди. Молия вазирлиги Ахборот-ҳисоблаш маркази иқтидорли талабалар орасидан Ахборот-коммуникация технологиялари йўналишида амалиётни йўлга қўйилиши белгиланди.