Маълумки, «Najot ta’lim» ўқув маркази 15 нафар Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти талабаларига ўқув грантлари тақдим этган эди. Бир ой муқаддам эълон қилинган грант ғолиблари бугун ўқув маркази устозлари билан СММ деб номланмиш 4 ойлик саргузашли «сафарга» йўл олдилар.
 «Саёҳат» чоғида улар маркетинг соҳасига оид қуйидаги кўникмаларни эгаллаб борадилар:
• Маркетинг назарияси;
• СММ стратегияси тузиш;
• Рақобатчилар таҳлили;
• Аудиторияни тўғри танлаш;
• Copywriting;
• Ходимларга қандай техник вазифаларлар бериш;
• YouTube ва TikTok билан ишлаш.
Янги билим ва тажрибага интилаётган барча талабаларимизга омад тилаб қоламиз!