Бакалавриатнинг II курс талабалари томонидан келажакдаги касбий фаолият ҳақида бошланғич маълумотларни олиш ва назарий билимларни мустаҳкамлаш мақсадида ўтиладиган амалиёт тури муваффақиятли якунланди. 
Жорий йилнинг 21 декабрь куни, Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти «Бошланғич таълим»  йўналишида таҳсил олувчи бир гуруҳ талабалар томонидан назарий ҳамда амалий билим, малака ва кўникмаларини узвий ривожлантириш мақсадида "Vosiq international school”да бўлиб ўтган икки ҳафталик танишув амалиёти якунларига бағишланган, ҳисобот-тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимот давомида талабалар ўз таассуротлари ва олган тажрибалари ҳақида ўртоқлашдилар. Шунингдек, талабалар малакали ва севимли ўқитувчи бўлиш учун доимий изланишда, мустақил таълим олишга интилиши керак деган хулосага келишди.