Disable Preloader

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг муҳандислик мактаби талабалари учун истиқболли имконият яратилди

Бугун Ёджу техника институтида АКФА компаниялар гуруҳига кирувчи "MIMAR" компаниясининг вакиллари муҳандислик мактаби талабаларига стажировка/амалиёт имкониятлари тўғрисида тақдимот қилишди.
 
Эндиликда талабалар танловда иштирок этиб, стажировкага / амалиётга эга бўлишлари ва Ўзбекистондаги энг йирик холдинглардан бири бўлган, орзулар жамоаси таркибига кириш имконига эга бўладилар. Стажировка/амалиёт давомида номзодлар тренинглар ва мастер-классларни ўз ичига олган «Менторинг» ўқув дастури бўйича иш ўрганадилар. Шунингдек, иш тажрибасига эга бўлмаган ёшлар жуда кўп қизиқарли халқаро лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этишлари ва энг яхши хорижий ва маҳаллий мутахассислар билан танишишлари мумкин. Энг муҳими, стажировкани/ амалиётни муваффақиятли якунлаган номзодлар олдиндан иш таклифини олиш имкониятига эга бўладилар.