Етук инсон бўлиши учун, албатта, нотиқлик санъатини эгаллаш лозим!
Биз қадимда бир-бирларига ўзаро мулозамат иборалари билан мурожаат қилган, ҳурматни сақлаган ҳолда, одоб билан муомалада бўлган аждодларнинг авлодимиз.

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг Корейс тили маданият маркази ҳамда Корейс тили филологияси факультети ташаббуси билан талабалар ўртасида нотиқлик санъати бўйича танлов ташкил қилинди.  Кўрик танловда 30 га яқин иқтидорли талабалар иштирок этиб, улар орасидан энг фаол 5 та талаба саралаб олинди. Юқорида илова қилинган жадвалда ғолиб талабаларнинг исм - шарифлари келтирилган. Шунингдек, ғолиб бўлган талабаларнинг иқтидори ва нотиқлик маҳоратига 13 - март куни Институт биносида бўлиб ўтадиган "Quiz on Korea" танловида гувоҳ бўлишингиз мумкин.