Бугун Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида “Quiz on Korea” викторинаси бўлиб ўтди.
Ўзбекистондаги Корея Республикаси Элчихонаси анъанавий тарзда корейс тили билимдонлари ўртасида  “Quiz on Korea” викторинасини ўтказиб келади. Одатга кўра, ҳар йили мазкур викторинада Ўзбекистондаги турли олий ўқув юртларининг  талаба ёшлари иштирок этишади. 
Бу сафар, Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг билимдон ёшлари ўзаро беллашдилар. Мазкур викторинада иштирокчилар Корея Республикаси тарихи ва маданияти тўғрисида қанчалик чуқур билимга эга эканликларини намойиш этишди. Тадбир якунида ғолиб бўлган талабалар Корея Республикаси Элчихонаси ва ташкилотчилар томонидан тайёрланган фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 

Янги лойиҳалар, янги имкониятлар, билим ва тажриба барчаси бизда, кузатишда давом этинг!