Ўқув дастури 4 йилга мўлжалланган бўлиб, унинг доирасида талабалар:

Академик Қалам тасвир, Рангтасвир ва Композиция бўйича фундаментал билим оладилар.

График дизайн ва Ҳайкалтарошлик асосларини ўрганадилар.

Санъат тарихи ва Замонавий санъат соҳаларида назарий ва амалий билимларга эга бўладилар.

Рангтасвир методологияси ва Арт маркетинг соҳалари билан танишадилар.

Таълим якунидан сўнг талаба ўз бадиий асарларини яратиш ва намойиш этиш имкониятига эга бўлади. Олган билим ва кўникмаларини Маданият, санъат ва дизайн соҳаларида қўллай олади, шунингдек Таълим соҳасида фаолият кўрсатиш имконига эга бўлади.