Ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш, улар орасида эзгулик, олижаноблик, дўстлик, ҳамжиҳатлик каби умуминсоний ғояларни тарғиб қилиш мақсадида спорт ўйин турларидан бири бўлган боулинг бўйича мусобақа ташкил қилинди. Деярли бир ой давом этган мусобақада 68 та жамоа ўзаро беллашди. Улардан учтаси финалга чиқди. Финалда 48 рақам остида ўйнаган жамоа 1- ўринни, 12 рақам остида ўйнаган жамоа 2-ўринни, 7 рақам остида ўйнаган жамоа эса 3-ўринни эгаллади. 

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти маъмурияти номидан мусобақани аъло даражада ташкил қилишга кўмаклашган «Парус» савдо маркази жамоасига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.