Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида робототехника чемпионатининг финал босқичи бўлиб ўтди. 
Деярли икки ой давом этган беллашувда 8 та жамоа финал босқичигача етиб келди. Натижада «Baymax» жамоаси биринчи ўринни эгаллади, иккинчи ўрин «Atom» жамоасига ва учинчи ўрин «Roboleader» жамоасига насиб қилди. Чемпионатда муваффақиятли иштирок этган талабаларга эсдалик совғалари топширилди. 
Чемпионат иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни тарбиялаш усулларидан бирига айланди. Ушбу тадбир мақсадларидан бири - бу муҳандислик касбининг нуфузини оширишдир. Ушбу чемпионат нафақат робототехника мусобақаси, балки ёшлар учун қўшимча машғулотлар, тақдимотлар, тажриба алмашиш, маҳорат дарслари ва интерфаол маърузалар ташкил қилишдан ҳам иборатдир.