Тил билиш барча давру замонларда муҳим бўлган. Айниқса, ахборот ва инновацион технологиялар асри – янги юз йилликда унинг аҳамияти янада ошди. Илм - фан ютуқларидан бохабар бўлиш, турли соҳаларда қўлланиладиган замонавий техника ва ускуналарни ўзлаштириш ва чет эллик мутахассисларнинг бой тажрибасидан фойдаланиш учун биздан камида икки-учта хорижий тилни билиш талаб этилади. Шундай экан, Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида дарс бериб келаётган устозлар қўшимча равишда Instagram саҳифалари орқали тил ўргатиб келишмоқда. Агар Сиз ҳам тез ва осон услубда тил ўрганмоқчи бўлсангиз, Instagram нинг қидирув тугмаси орқали @ruschasiga @turkchasiga @ozbekchasiga сўзларини ёзиб, билимингизни оширишингиз мумкин.