БМТ тилларидан бири бўлган Инглиз тили куни 2010 йилдан буён 23 апрель — «Ромео ва Жулетта», «Отелло» ва «Қирол Лир» каби ажойиб асарлари билан танилган буюк инглиз шоири, ёзувчиси, дунёга машҳур драматург Уилям Шекспир туғилган кунида нишонланади. 

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида ҳам инглиз-тилида таълим олувчи талабалар бу кунни байрамона кайфиятда, концерт дастури билан нишонлашди.