Жисмоний ҳаракатлар инсон организмидаги иш фаолиятини яхшилайди. Бош мия фаолияти ҳамда қон айланиш тизимида жисмоний тарбиянинг ўрни жуда катта. Тана соғлом бўлса, инсоннинг фикрлаши ҳам яхши бўлади. Халқимизда «Соғ танда - соғлом ақл» деган ҳикматли ибора бежизга айтилмаган. Талабаларимиз орасида нафақат илмга чанқоқ, балки спорт билан мукаммал шуғулланадиган ўқувчилар борлигидан фахрланамиз. Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан уюштирилган Taekwondo ITF спорт турининг массоги йўналиши бўйича ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтди. Қувонарлиси, талабамиз  Сергей Лян ўз вазни бўйича ғолиб бўлиб, жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти жамоаси Сергей Лянга келгуси ўйинларда улкан зафарлар тилаб қолади.