Маълумки, нафақат юртимизда, балки бутун дунёда энергетика соҳасига, айниқса муқобил энергия манбаларидан самарали фойдаланишга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистонда келгуси 10 йил ичида, яъни 2030 йилга қадар қуввати 3ГW гача бўлган шамол генераторларини ўрнатиш ва станцияларини қуриш режалаштирилган. 
Бугун Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти (ТЁТИ) «Муқобил энергия» йўналиши талабаларига Solar Nature, Ўзбекистон - Дания қўшма компанияси мутаҳассислари ўқув семинар ташкил этдилар. Solar Nature - Ўзбекистон Республикасида қайта тикланадиган энергия манбаларини чуқур жорий этиш билан шуғулланувчи етакчи компания. Семинарда талабалар билан лойиҳалаштириш, қурилиш, ўрнатиш, ишлаб чиқарилган энергияни тармоққа узатиш (Grid connection) ва асосийси, ўрнатилган шамол генераторларини кун давомида назорат қилиш ва керак бўлса, уларни носозлик пайтида тузатиш ишларини олиб бориш мувзуларда давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир мобайнида Даниядан мутахассислар онлайн қатнашдилар ва ТЁТИ да шамол ва қуёш генераторлари бўйича қўшма таълим дастурларини шакллантириш, талабалар ва мутаҳассислар алмашинувини йўлга қўйиш режалаштирилди.