«Гўзаллик эстетикаси» йўналиши талабалари дерматокосметология ва функционал диагностика билан физиотерапия бўлими бошлиғи Хакимов Дилшод Рустамович раҳбарлигида дерматовенерология илмий-амалий тиббиёт марказида физиотерапия бўйича амалий машғулотларни фаол олиб бормоқдалар.
Талабаларимиз псориаз, атопик дерматит, экзема, пиодермия, ҳуснбузар ва бошқа тери касалликлари билан оғриган беморларни даволашда иштирок этадилар. Талабалар дори электрофорез, ультратовуш ва лазер технологиялари ёрдамида беморларни даволаш жараёнида ҳам иштирок этмоқдалар.