2021 йилнинг 9 апрель куни Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти вакиллари билан «Эл-юрт умиди» жамғармаси вакиллари бошчилигида Швецариянинг Swiss Education Group AG компаниясининг Европа бўйича маркетинг ва ривожланиш директори Камил Хоссеини (Саmille Hosseini) ва Марказий Осиё ва Туркиядаги ваколатхонаси директори Дастан Сеитказин (Dastan Seitkazin) билан учрашув бўлиб ўтди.

Институт томонидан ўқув ишлари бўйича биринчи проректор Проф. Джо Бёунг Рёул, «Туризм ва халқаро маркетинг» йўналиши раҳбари Н. Мелиев, Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи С. Рахматиллаев қатнашдилар.

Бўлиб ўтган музокаралар давомида ўқув - услубий ва илмий - инновацион йўналишларда халқаро алоқаларни ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари муҳокама қилинди.

Swiss Education Group AG компанияси ўз таркибида Швейцариянинг меҳмонхона йўналишида кадрлар тайёрловчи 5 та ўқув юртларини бирлаштиради. Булар – Швейцария меҳмонхона менежменти мактаби, Монтре меҳмонхона институти, Сезар Ритс коллежи, Швейцария ошпазлик санъати академияси, Меҳмонхона иши ва туризм халқаро институти ҳисобланади. Swiss Education Group AG бирлаштирган ўқув юртларининг битирувчиларнинг 98% Ritz-Carlton, Tesla, Four Seasons, Disneyland каби глобал брендлар ва 160 дан ортиқ шу каби бошқа компаниялардан иш таклифларини олганлари ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилди.

Учрашув якунида Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти ва Швейцариянинг Swiss Education Group AG компанияси ўртасида халқаро ҳамкорлик шартномаси тузишга келишилди.