2021 йил 30 апрелда Тошкент шаҳридаги Еджу техника институтида рус тили кафедраси ўқитувчилари томонидан ташкил этилган «Рус тили билмдонлари» номли викторина бўлиб ўтди. Учрашув «Лингвистик ассортимент» ўйини шаклида бўлиб ўтди. Викторинада институтнинг турли йўналишларидан  талабалар иштирок этишди, улар «Дунё музейларига саёҳат», «Сўзнинг сеҳрли дунёси», «Сўздан сўз топинг»,  топшириқлар бўйича беллашдилар ва ўзларининг рус тилидаги билимлари ва маҳоратларини намойиш этдилар. Энг фаол, саводли ва билимдон талабалар фахрий ёрлиқ ва «Рус тили» кафедраси томонидан тайёрланган медаллар билан тақдирландилар.