Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти талабалари "MDIS Tashkent Spartakiad 2020" мини-футбол мусобақасида фахрли 3-ўринни қўлга киритишди.

Инсон соғлом фикрлаши, жисмонан тетик ва турли мафкуравий таҳдидларга қарши курашиши учун, аввало соғлом турмуш тарзига риоя этиши ва соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси бўлиши лозим.

Шу муносабат билан, мамлакатимизда мавжуд хорижий университет талабалари ўртасида "Spartakiad 2020“ мусобақаси ташкил қилинди. Аммо, бутун дунёда коронавирус пандемияси туфайли эълон қилинган карантин ҳолати, ушбу мусобақа ғолибларини ўз вақтида тантанали қутлашга имкон бермаган эди. Халқимизда жуда яхши нақл бор «Хечдан кўра кеч яхши» деган, шундай экан, фахр билан Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти талабалари мини-футбол турнирида 3-ўринни қўлга киритишганлигини маълум қиламиз. Иштирок этган 10 та жамоа орасида, бизнинг талабаларимиз қўлга киритган ютуғи бардавом бўлиши, ва кейинги мусобақаларда бундан ҳам баланд марраларни қўлга киритишларига ишонч билдирамиз. Мусобақа якунларига кўра, талабаларимиз ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.