Таълим даргоҳида диний-маърифий соҳа фаолиятига эътибор қаратиш ҳам муҳим аҳамият касб этади.

2021 йилнинг 3 май куни Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида muslimaat.uz сайти, Bintu Sodiq ва Muallim media каналлари раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқнинг институт талаба -қизлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

«Аёлларга айтар сўзларим» мавзусида бўлиб ўтган бу учрашувда устоза Одинахон Муҳаммад Содиқ илмга ҳарис бу талаба қизларимиз учун динимизда аниқ ва зарур бўлган аҳкомлар хусусида сўзладилар, фойдали ва манфаатли тавсиялар бердилар. Йиғилган талабаларнинг қизиқтирган саволларига жавоб бердилар. 

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлар идораси Фатво бўлими мудир ўринбосари Масаитов Саиджамол домла Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг талаба йигитлари билан  «Муборак ой суҳбатлари» туркумида суҳбат қурдилар. 

Каналимиз аъзоларига эса, моҳи Рамазон ойини ғанимат билиб, комил инсон фазилати билан илм олишликни, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, барчамиз саломат бўлишлигимизни тилаб қоламиз!