Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси президентнинг 2019 йил 8 октябрдаги фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси»га кўра, мамлакатдаги ОТМларнинг 85 фоизи 2030 йилгача босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтиши режалаштирилган. 
27 апрель куни Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти (ТЁТИ) академик ҳамкорлик келишуви доирасида Тошкент кимё – технология институти ходимларига маҳорат дарси форматидаги вебинар ўтказди. Вебинарни ТЁТИнинг ўқув ишлари бўйича биринчи проректори, профессор Бён -Рёль Жо очиб берди ва томонларнинг ҳамкорлиги  келишувларга мувофиқ муваффақият билан  ривожланаётганини мамнуният билан қайд этди. Шундан сўнг, вебинарнинг асосий қисми ТЁТИ ўқув ишлари бўлими бошлиғи Роман Аллабергенов тақдимоти билан давом этди. Вебинар таълимни ташкил этишда  кредит – модуль тизимини жорий этишга бағишланди ва ТЁТИ тажрибаси ёритилди. Табдирда 50 дан ортиқ мутахассис қатнашиб, мавзуга доир долзарб маълумотдарга эга бўлдилар.