Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти (ТЁТИ) ва Тошкент кимё-технология институти ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Ҳамкорликнинг асосий йўналиши -халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда Тошкент кимё - технология институтида (ТКТИ) кредит - модул тизимини жорий этиш бўйича семинарлар ва тренинглар ташкил этишдир. Шунингдек, ТЁТИ нинг "Чирой эстетикаси" факультети талабалари учун ТКТИ лабораторияларида амалиёт ўташ имкониятини яратиш. Албатта, компаниялар ва ташкилотлар, турли маҳаллий ва хорижий таълим муассасалари билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилишнинг асосий мақсади - Ўзбекистон меҳнат бозори учун малакали кадрлар тайёрлашдир.