1.   «Central Asian Journal of STEM»;

2.   «Молиявий ва иқтисодий барқарорлик» - «Financial and economic sustainability». 

Илмий журналлар оммавий ахборот воситаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома № 2460, № 0503, шунингдек ҳалқаро стандарт тартиб рақамларини ISSN 2181-1628, ISSN 2181-1636 қўлга киритди.

Журналларнинг нашриёти фан докторлари (DSc, PhD), докторантлар ва магистрантларни, шунингдек ўқитувчилар ва тадқиқотчиларни мақолаларни нашр этишга ва иқтисодиёт ва техника соҳадаги ҳамкасбларининг фаолияти билан танишишга таклиф қилади.

Тадқиқот фаолияти барча илмий йўналишларда жадал ривожланмоқда. Муайян муаммоларга янги эчимлар, фикрлар ва ёндашувлар мавжуд. Бу жараён илмий жамоатчиликка хосдир. Тадқиқот натижаларига кўра илмий журналларда чоп этиш зарур.

Журналлар иқтисодий фанлар ва муҳандисликнинг барча соҳаларида жуда кўп мутахассислар учун қизиқиш уйғотадиган назарий ва эмпирик мақолаларни нашр этади. Ўзбекистон иқтисодиёти ва жаҳон иқтисодиётида рўй бераётган жараёнларни таҳлил қилишга алоҳида эътибор қаратиш назарда тутилмоқда.