We are completing the year 2021 with great news

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг таълим сифати даражаси халқаро даражада эътироф этилди.
 


Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти Ўзбекистоннинг нодавлат олий ўқув юртлари орасида KAZSEE ва IQAA агентликларининг таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги сертификатларига биринчи бўлиб эга бўлди.


KAZSEE Аккредитацион кенгашининг хулосасига мувофиқ, Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг Муҳандислик мактаби таркибига кирувчи «Архитектура ва шаҳарсозлик», «Муқобил энергия», «Қурилиш», «Ахборот тизимлар мухандислиги», «Лифт муҳандислиги» йўналишлари аккредитациядан ўтказилди.

Қозоғистоннинг замонавий (элита) таълим ассоциацияси KAZSEE агентлиги муҳандислик дастури бўйича ENQA (The European Association for Quality Assurance in Higher Education) ва FEANI (European Federation of National Engineering Associations) тармоқларининг расмий аъзоси ҳисобланади.

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг муҳандислик йўналишлари KAZSEE агентлигининг Президенти Абжаппаров Абдумуталип Абжаппарович  тавсияси, институтга аудиторлик текшируви билан ташриф буюрган экспертлар гуруҳи хулосаси асосида халқаро аккредитациядан ўтказилди.



Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг Бизнес ва Таълим мактаблари таркибига кирувчи «Бизнесни бошқариш», «Туризм», «Мактабгача таълим» «Бошланғич таълим» йўналишлари IQAA (Independent Agency for Quality Assurance in Education) мустақил аккредитация агентлиги томонидан аккредитациядан ўтказилди.

IQAA агентлиги Олий таълим сифатини таъминлаш агентликларининг халқаро тармоғи (INQAAHE), Олий таълим сифатини таъминлаш бўйича Европа ассоциацияси (ENQA), Таълим сифатини таъминлаш бўйича Осиё-Тинч океани тармоғи (APQN) каби халқаро тармоқларнинг аъзоси ҳисобланади. Шунингдек, Марказий ва Шарқий Европа олий таълим соҳасида сифатни таъминлаш агентликлари тармоғи (CEENQA), Халқаро сифат гуруҳи CHEA (CIQG) тадбирларда фаол иштирок этади.

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти томонидан халқаро аккредитацияни қўлга киритилиши институт жамоаси учун халқаро таълим майдонида кўпгина имкониятларни кенгайтиради. Хусусан, таълим дастурларини дунё ҳамжамияти томонидан тан олиниши, хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиш ва ривожлантириш, таълим жараёнларининг ошкоралиги ва очиқлигини таъминлаш, битирувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш.