Жорий йилнинг 8 май куни «Архитектура ва шаҳарсозлик» йўналиши 3-курс талабалари учун AIKO ва DAFNA мебель ишлаб чиқарувчи компанияларининг кўргазма марказларига экскурсия уюштирилди. 
DAFNA 1995 йилдан буён Хитой, Россия, Украина ва Қозоғистоннинг энг йирик офис мебели етказиб берувчилари билан яқин алоқаларни ўрнатган бўлиб, ҳозирда ўз маҳсулотларини етказиб беришда етакчиликни қўлга киритишган. 
Офис стуллари, креслолар, юмшоқ ва бошқа офис мебелларининг энг йирик ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.
Ўзбекистонда тўқилган мебеллар, замонавий офис мебели, шунингдек, уй ва боғ учун мебель ишлаб чиқариш бўйича етакчи бўлган AIKO компанияси 2009 йилда ташкил этилган. 
Архитектор талабалар ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан танишдилар, мебель ишлаб чиқариш технологиялари, "Интерьер дизайнига кириш" фани бўйича ўзларининг ҳозирги лойиҳалари учун зарур бўлган материаллар, дизайн услублари ҳақида маълумот ҳамда маҳсулот каталогларни олдилар ва келгусида компанияларда амалиёт ўташ учун ўзаро контакт алмашдилар.
Экскурсияни институт ўқитувчилари - М. Максумова ва Л. Алмяшева олиб боришди.