Жорий йилнинг 9 апрель куни «Халқаро маркетинг» йўналиши 2 - курс талабалари учун халқаро маркетинг фани доирасида Orient Group оf Company корпорациясининг Makro компаниясида очиқ ўқув лекция бўлиб ўтди. Лекция давомида талабалар Makro компаниясининг маркетинг бўлими бошлиқлари, PR ва SMM менежерлари томонидан компаниянинг тузилмаси, маркетинг дастурлари, савдо стратегиялари тўғрисида маълумот олишди. Талабаларга келгусида Makro компаниясининг маркетинг, менежмент ва бизнес йўналишларида амалиёт ўтиш имконияти таклиф этилди. Талабалар лекция давомида жуда кўп қизиқарли ва мазмунли маълумотга эга бўлдилар. Дарс жараёнларини мавзу жиҳатдан амалиёт билан моҳирона боғлай олган С.Рахматиллаевга талабалар номидан миннатдорчилик билдирамиз.